Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 Iyul 2019
   Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди. Хусусан, ўтган икки йил давомида ёшлар масалаларига доир кўплаб меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. 2017 йил 25 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан 30 июнь — Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни деб эълон қилингани ҳам мамлакат ёшларига бўлган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг нишонасидир.  

photo_2019-06-30_20-38-23.jpg

   Бугун эса ёшларга эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш каби масалаларга бағишланган 5 та муҳим ташаббус мамлакатимиз бўйлаб кенг тарғиб қилиниб, уни амалга ошириш борасида жуда кўплаб ишлар қилиняпти. Жумладан, ёшларнинг руҳий-маънавий дунёсини бойитиш, уларни баркамол инсон этиб тарбиялаш, ижтимоий фаоллигини ошириш, имконияти чекланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтожларини эса ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш каби бир қатор вазифаларни бунга мисол қилиш мумкин. 

photo_2019-06-30_14-33-26.jpg
   
“Ёшлар куни” муносабати билан ўтказилган тадбирларда ҳам юқоридаги мақсадлар бутун мамлакат бўйлаб давом этди. Сана муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар марказларида ёшлар учун бир қатор тадбирлар ташкил этилди, сўнгра навбат мусиқий гала концертларга уланиб кетди. 

photo_2019-06-30_13-05-25.jpg

    Ушбу концерт дастурларини ташкил этишда эса “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан муносиб ҳисса қўшилди. Яъни Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ташкил этилган “Ёшлар куни” байрам дастурларида Муассаса ташкилотчилигида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳёбек Мўминов, Алишер Турдиев, Абдурашид Йўлдошев, Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Махсет Утемуратов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Илёс Арабов каби кўплаб таниқли санъаткорлар ҳамда вилоятларда ижод қилаётган истеъдодли хонандалар ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан иштирок этишиб, мамлакатимиз ёшларига қувонч улашишди.  

photo_2019-07-01_16-41-57.jpg

    Ўйлаймизки, ёшларга қаратилаётган ушбу юксак эътибор албатта, келажакда ўз мевасини беради ва мамлакатимиз эртаси бўлган бугунги ёшлар келгусида муносиб кадрлар сифатида турли жабҳалардаги катта ташаббуслари ва хизматлари билан Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшишади.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 49
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech