Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 Avgust 2019
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди. 

photo_2019-08-29_19-13-41.jpg

Тадбирни туман ҳокими У.Атемов очиб берди. Ҳоким ўз маърузасида туманда олиб борилаётган “Ёшлар келажагимиз”, “Обод қишлоқ” ва “Обод марказ” Давлат дастурлари “5 та муҳим ташаббус” юзасидан ташкил этилаётган тадбирлар ҳақида сўзлар экан, туманда режалаштирилаётган эзгу мақсадларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. 

photo_2019-08-29_19-13-53.jpg

Шундан сўнг туман амфитеатрида санъат усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Байрам дастурида туманда фаолият юритаётган ижодий жамоалар, хонандалардан ташқари Фаррух Комилов, Каниза ва Ҳожиакбар Ҳайдаров сингари таниқли ёш хонандаларнинг чиқишлари томошабинларга хурсандчилик улашди.


photo_2019-08-29_19-14-08.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 37
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech