Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Iyul 2019
Маълумки, бугун юртимизда барча соҳалар қатори кончилик ва металлургия саноатини янада ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш воситаларини амалга татбиқ қилиш, маҳсулот ҳажмини ошириш ва илғор халқаро тажрибалар асосида юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, соҳа ходимларини рағбатлантириш ва қуллаб-қувватлаш мақсадида улар учун бир қатор маданий тадбирлар ҳам ташкил этилмоқда. 

photo_2019-07-10_11-40-31.jpg

Жорий йилнинг 9 июль куни Қўшработ тумани, Зармитан қишлоғида соҳа вакиллари учун ана шундай маданий тадбирлардан бири ташкил этилди. Мазкур концертда “Ўзбекконцерт” ДМ Самарқанд вилояти бўлими томонидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров, хонандалар Гулжаҳон Ҳакимова, Анзират Умарова, Нурхон Усмонова, Хушнуд Эштўхтаев, Марат Содиқов, “Файз” гуруҳи иштирок этишиб, соҳа вакилларига юқори кайфият улашишди.

photo_2019-07-10_11-40-36.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 35
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech