Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 Oktyabr 2019
     Барчамизга яхши маълумки, бугун юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан мамлакатимиз бўйлаб, турли ташкилотлару муассасаларда, корхоналару идораларда давлат тилининг аҳамияти ва унинг қадр-қиммати ҳақида давра суҳбатлари, турли тадбирлар ташкил этилмоқда. 
     Зотан, тил инсонларнинг ўзаро алоқа воситаси сифатида инсониятга берилган энг бебаҳо неъматларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун ҳам у ниҳоятда қадрли ва ардоқли. Қолаверса, тил ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгиси сифатида унинг тарихи, маданияти, қадриятлари ва урф-одатларини акс эттириб туради. 
    “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бутун халқимизни сана муносабати билан самимий табриклайди. Ҳамиша юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо ва ҳаётимиз фаровонликка тўла бўлсин! Ўзбекона лутф, халқона қадриятлар ва самимиятга тўла тилимиз жозибаси доимо кўнгилларимизни ғурур ва ифтихорга тўлдириб турсин! Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 44
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech