Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
29 Oktyabr 2019
Бугун 29 октябрь куни Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси томонидан Ўзбекистон халқ артисти, бетакрор актёр Ғани Аъзамов таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан хотира кечаси ташкил этилди. 

photo_2019-10-29_19-24-41.jpg

 Кеча аввалида Ғани Аъзамов хотираси учун тайёрланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Сўнг бир қатор театр жамоалари, устоз санъаткорлар ҳамда Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари иштирокида Ғани Аъзамов ижоди ва фаолияти гоҳ саҳна кўринишлари, гоҳ куй-қўшиқлар, гоҳ хотиралар орқали эсга олинди. 

photo_2019-10-29_19-24-29.jpg


photo_2019-10-29_19-24-31 (2).jpg

Айниқса, Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари томонидан саҳналаштирилган “Олтин девор” спектакли асосидаги Ғани Аъзамовнинг томошабин юрагидан жой олган бир қатор образлари мужассамлаштирилган саҳна кўриниши олқишларга сазовор бўлди. 

photo_2019-10-29_19-24-36.jpg


photo_2019-10-29_19-24-33.jpg


photo_2019-10-29_19-24-31.jpg

Кечада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Нодира Пирматова, Абдулла Шомағрупов ҳамда истеъдодли хонандалар Гулзода Худойназарова, Ҳожиакбар Ҳайдаровлар ижросида халқимиз юрагидан жой олган қўшиқлар куйланди. 

photo_2019-10-29_19-24-28.jpg

 Шу тариқа ўзбекнинг машҳур актёри таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан ташкил этилган хотира кечаси ўз якунига етди. Ишонамизки, Ўзбекистон халқ артисти Ғани Аъзамовнинг ёрқин хотираси ҳеч қачон унутилмайди.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 49
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech