Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 May 2018

2017 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев мамлакатимизнинг бир гуруҳ ижодкор вакиллари билан бўлган учрашувида санъат ва маданият, адабиёт соҳасига катта эътибор қаратиб, “Ўзбеконцерт” давлат муассасаси ҳузурида Ўзбекистон халқ артистлари Клубини ташкил этиш таклифини ўртага ташлаган эди. Хабарингиз бор, ушбу таклифдан келиб чиқиб, ижодий учрашувдан сўнг “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида халқ артистлари клуби ташкил этилди.

20 май куни “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон халқ артистлари Клубининг “Фасли навбаҳор” деб номланган илк концерт дастури бўлиб ўтди.

photo_2018-05-22_16-16-29.jpg

Концертда Ўзбекистон Халқ Ҳофизлари Бекназар Дўстмуродов, Абдунаби Иброҳимов, Ўзбекистон Халқ артистлари Хайрулла Лутфуллаев, Насиба Абдуллаева, Маҳмуд Намозов, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Туркманистон Халқ артисти Ортиқ Отажонов, Ўзбекистон Халқ артисти, устоз созанда Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги "Мақом" ансамбли, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳёбек Мўминов, Абдурашид Йўлдошев, Алишер Файз, Дилноза Исмияминова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист сўз устаси ва актёр Мирзабек Холмедов, ҳамда хонандалар Ботир Қодиров, Зохиршоҳ Жўраев, ҳамда  "Тошкент зеболари" рақс ансамбли  иштирок этишди. Концертни актриса Дилноза Кубаева ва бошловчи Анвар Тожибоев олиб боришди.

photo_2018-05-22_16-16-02.jpg

photo_2018-05-22_16-19-08.jpg

photo_2018-05-22_16-18-05.jpg

photo_2018-05-22_16-18-24.jpg

photo_2018-05-22_16-17-03.jpg

photo_2018-05-22_16-18-47.jpg

photo_2018-05-22_16-15-34.jpg

Ўзбекистон Халқ артистлари клуби томонидан ташкил этилган “Фасли навбаҳор” деб номланган концерт дастурига йиғилган каттаю кичик бирдек мароқ ва завқ билан тинглаб томоша қилишди.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 182
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech