Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Avgust 2019
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги “Амфитеатр” мажмуаси 2019 йил 29 август куни кўнгли шукроналикка лиммо-лим инсонлар билан гавжум бўлди. Байрамона руҳда безатилган мажмуага йиғилган меҳмонлар “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида, юқори савияда ташкил этилган тадбирни ўзгача кайфият билан кутиб олишди. 

photo_2019-08-30_20-16-36.jpg

Шодиёнада вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим, тиббиёт муассасалари ходимлари, шоир ва ёзувчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, хорижлик бир гуруҳ меҳмонлар иштирок этишди. Тантанада халқимиз севган санъаткорларнинг ўзбек ва қардош тилларда ижро этилган ижод намуналари байрам иштирокчиларига хуш кайфият улашди. 

photo_2019-08-30_20-16-08.jpg

Айниқса, Ватан, истиқлол мадҳ этилган куй ва қўшиқлар юракларни жумбушга келтирди. Юртдошларимизнинг юз-кўзидаги мамнунлик, шукроналик ва бахтиёрлик тилларга кўчди. Зеро, бундай кўтаринки руҳда ўтаётган шодиёналар дориламон кунларнинг қадрига етиш, тинчлик, хотиржамликдек буюк неъматни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз эканлиги яна бир бор англатилди. 

photo_2019-08-30_20-20-24.jpg

Дастурда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Тўлқин Жабборов ҳамда Дилдора Ниёзовалар томонидан куйланган қўшиқларга вилоят аҳли ва меҳмонларнинг рақсларига уланиб кетди. Байрам тантаналари шарафига турфа рангларда отилган мушаклар атрофни яна бир бор шодлик ва қувончга тўлдирди. 

photo_2019-08-30_20-19-40.jpg

Истиқлолимизнинг 28 йиллик байрами тантаналари таниқли санъаткорлар иштирокида вилоятимиз шаҳар ва туманларида давом этмоқда.


photo_2019-08-30_20-19-52.jpg


photo_2019-08-30_20-18-52.jpg


photo_2019-08-30_20-22-11.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 34
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech