Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Mart 2018
3.jpg
2018 йил 9 март куни Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокидаги қўшма концерти бўлиб ўтди. Концерт дабдаба ва жозиба билан ташкил этилди. Концертда Ўзбекистон ва Тожикистон мақом санъати усталари, Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Матлуба Дадабоева, Шерали Жўраев, Ғофур ва Ғулом Эшчоновлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти Женисбек Пиязов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Бунёдбек Саидов, Дилмурод Султонов, Абдулла Ширинов, Ақлбек Пиязов, халқаро танловлар совриндорлари Сардорбек Озодов, Алимбой Каримбоев, Ўзбекистон ва Тожикистон рақс жамоалари щз ижролари билан иштирок этишди. Қўшма концертда икки республика санъат усталари барча ижроларни моҳирона ижро этишди, уларни қутлаган Тожикистон халқи бундай концерт-томошалар ҳамда ташрифларни мунтазам ташкил этилишини эътироф этишди.
1.jpg
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech