Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Aprel 2018

24 апрель куни Урганч шаҳридаги Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон – Туркманистон санъат усталарининг концерти намойиш этилди. Унда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этдилар.

ed1bddc8-0e15-4433-605f-b3edbd279210.jpg

Концерт дастури ўзбек ва туркман халқларининг бир-бирига яқинлигини яққол намоён этди ҳамда мамлакатларимизнинг замонавий ва мумтоз санъати билан кенг танишиш учун қулай имконият бўлди. Концерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Фарруҳ Зокиров ва “Ялла” ансамбли, Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Рамиз Усмонов, Самандар Олимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маъсума Болтабоева, Махсет Утемуратов,  Милена Матмусаева, Юлдуз Турдиева, Тўлқин Жабборов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Умид Исроилов, Иқбол Раҳматов, Бунёдбек Саидов, Дилмурод Султонов, Халқаро танловлар совриндорлари Роҳила Рўзимова, Сайёда Нортожиева, Хонандалар Даврон Сулаймонов, Ширин Музаффарова ҳамда “Сурхон” гуруҳи иштирок этишди.

cf783d08-4b1c-426c-9bd5-82792166ebe8.jpg

5ada1766-667b-89e2-e342-34013a4db2d8.jpg

Бундан ташқари, Туркманистон санъат усталарининг бир-биридан ажойиб чиқишларини йиғилганлар мароқ билан тинглашди ҳамда томоша қилишди.

2d94dd7d-a566-df11-a851-2baa51318e74.jpg

ae56043d-1b7c-497d-adf1-59f6c1ed9d84.jpg

Концерт дастурини кўриб ўзбек ва туркман халқларининг тили, урф-одатлари яқин, маданияти, адабиёти ва санъати уйғун эканлигининг яна бир бор гувоҳи бўлдик.

20e7455f-d6b5-8ce7-18aa-9077eff6b336.jpg

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 55
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech