Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Iyun 2019
Айни пайтда юртимиз бўйлаб “Ўзбекистон — умумий уйимиз” шиори остидаги анъанавий маданият ва дўстлик фестивали доирасида турли маданий тадбирлар ўтказилмоқда. Маълумки, мазкур анъанавий маданият ва дўстлик фестивали мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича яхлит тизимни ривожлантириш, миллий маданий марказлар учун янада қулай, кенг имкониятлар яратиш, бунёдкорлик ташаббуслари ва интилишларини қўллаб-қувватлаш имконини беради. 

photo_2019-06-10_17-07-23.jpg

Шу боис фестиваль доирасида мамлакатимизда яшовчи турли миллат ва элатлар вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ва расм-русумларини асраб-авайлаш, ривожлантиришга кўмаклашишга қаратилган кўргазмалар ташкил этилиб, миллий маданий марказлар қошидаги фольклор жамоаларининг гала концертлари ташкил этилади. 

photo_2019-06-10_17-07-19.jpg

Бугун яъни 2019 йилнинг 10 июнь санасида Жиззах вилояти Дўстлик туманида ҳам “Ўзбекистон — умумий уйимиз” шиори остида “Халқлар дўстлиги” маданият кунлари тадбири бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан хонандалар Улуғбек Холиқов ва Ғайбулла Турсунов ҳамда жиззахлик эстрада хонандаси Адҳам Тўйчиевлар иштирок этишиб, ўзларининг дилтортар қўшиқлари билан иштирокчиларга юқори кайфият улашишди. 

photo_2019-06-10_17-00-19.jpg

Мухтасар қилиб айтганда, мазкур шиор остида ўтаётган тадбирлар хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантиришга ҳамда миллатлараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшади.

photo_2019-06-10_16-59-50.jpg

photo_2019-06-10_17-07-16.jpg
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 122
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech