Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
16 Oktyabr 2018

Юртимиз Яратганнинг назари тушган жаннатмонанд юрт. Бу  диёрнинг қуёши ҳам, тонгги ҳавоси ҳам, лалмикор ерию зилол сувлари ҳам  бошқача.   Бозорларимизда тўлиб тошиб кетган бир-биридан ширин ва тотли, кўзни қамаштирувчи меваларни, полиз экинларини кўриб  кўз қувнайди. Буларнинг ортида эса дала меҳнаткашларининг  қанча заҳматли меҳнатлари  бор. Халқимизда деҳқон ўлмасин, деган гап бор. Она ер, она заминимиз  тупроғи тиллоларга тенг. У бизни боқади. Едиради, ичиради, тўйғазади.Тобора гуллаб яшнаб, чирой очиб келаётган  диёримизга,  саховатли халқимизга кўзлар тегмасин деймиз.

Куз фасли  - бу сарҳисоб фасли. Бободеҳқонларимиз етиштирган ҳосилларнинг йиғиб-териб олинишида ҳам ўзгача бир ҳузур бор. Шукрки, бу йил ҳосилларимиз мўл бўлди. Кенг ва бепоён пахта далаларимизда хосилни йиғиб олиш жараёни қизғин кечмоқда. Етиштирилган пахталарни совуқ тушмасдан йиғиб олишда хашарчилар ҳам ўз улушларини қўшиб келяптилар.

Маълумки,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  8 сентябрдаги “2018 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан, нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб-териб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 01-03/1-3276-сонли мажлис баёни ҳамда Ўзбекистон  Республикаси Маданият вазирининг 2018 йил 12 сентябрдаги 580-сонли бўйруғи тасдиқланганди. Буйруқда ҳашарчиларнинг маданий – маърифий хордиқ чиқаришлари  улар билан дала майдонларида  мамлакатимиз ижодкорлари яъни шоирлар, ёзувчилар,  таниқли эстрада хонандалари, ёш ижрочилар билан  учрашувлар, тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган. Яхши дам меҳнатга ҳамдам деганларидек, бундай тадбирлар ва учрашувлар меҳнакашларнинг кайфиятини кўтаради, руҳан  тетик қилиб, кучига - куч, ғайратига- ғайрат, шижоатига шижоат қўшади, десак муболаға бўлмас.

photo_2018-10-16_01-53-10.jpg

Бундай паллада ҳар ким ўз касби ва вазифасидан келиб чиқиб, қўлидан келадиган бирор бир  иш билан юрт корига ярагиси келади. Санъат, ижод  аҳли эса, юртимиз меҳнаткашларига маданий ва беминнат хизмат кўрсатиб, уларнинг кўнглларига ҳамиша шодлик ва сурур бағишлашдек  шарафли ва айни дамда масъулиятли  вазифани ўз гарданларига олганлар.

Мана бир неча ойдирки, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказиб келинаётган маданий маърифий учрашувларни ўтказиш мақсадида  300 дан зиёд  концерт дастурлари тузилди. Бу дастурларда  Республикамизнинг барча вилоятлари ва туманлари бўйлаб иштирок этувчи хонандаларнинг сони рўйхатга олиниб, ана шу дастур ва рўйхат асосида халқимизга, дала меҳнаткашлари, қўли қадоқ теримчиларимизга  баҳоли қудрат маданий хордиқ кўрсатиб келиняпти.

photo_2018-10-16_01-53-37.jpg

 photo_2018-10-16_01-53-48.jpg

photo_2018-10-16_01-53-30.jpg

Мисол тариқасида Андижон вилояти бўйлаб Ўзбекистон халқ ҳофизи Илҳом Иброҳимов, Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Машҳур Райимжонов, хонанда Ҳилола Ҳамидова ва бошқа ижрочилар, Бухоро вилояти бўйлаб Ўзбекистон халқ ҳофизи Сойибжон Ниёзов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Дилфуза Қобилова, хонанда Ўлмас Оллоберганов ва бошқа ижрочилар, Жиззах вилояти бўйлаб Ўзбекистон халқ артистлари  Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳосила Раҳимова, Равшан Комилов, Илҳом Фармонов, Алишер Турдиев, хонанда Абдулла Қурбонов, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Гулзода Худойназарова ва бошқа ёш эстрада хонандалари, Навоий вилояти бўйлаб Ўзбекистон халқ артисти Мардон Мавлонов, “ЭлДиДо” гуруҳи аъзолари, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Шерзод Давронов ва бошқа ижрочилар...  (бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин) ўзларининг концерт дастурлари билан меҳнат аҳлини хушнуд қилиб келмоқдалар.  Энг муҳими, бошқа вилоятларда ҳам бу жараён қизғин давом этмоқда. Бу кунга келиб   пахта йиғим-теримчилари учун ташкил этилганмаданий-маърифий концерт дастурларида 473 нафарэстрада хонандалари иштирок этган бўлсалар, шулардан,  125 нафар эстрада  хонандалари республикадан хизмат сафарига юборилдилар. Ҳудудлардан эса 348нафар  хонандалар жалб қилиндилар.

photo_2018-10-16_02-04-10.jpg

photo_2018-10-16_01-54-12.jpg

Аммо...  бу дегани  - пахта йиғим-терим мавсуми тугади дегани эмас, ёйинки хонандалар ўз вазифаларини тўла адо этдилар дегани ҳам эмас, Ҳали  пахта майдонларида қизғин йиғим-терим ишлари давом этмоқда. Шундай экан, ижодий учрашувлар, маданий-маърифий суҳбатлар  заҳматкаш  ва меҳнаткаш халқмизни хашарчиларимизни, бир сўз билан айтганда, далада жавлон уриб меҳнат қилаётган теримчилармизни қувноқ ва дилбар куй-қўшиқлар, ичак узди ҳангомалар кутмоқда. Хонандаларимизнинг ширин хонишларидан, дилбар тароналаридан дала меҳнаткашларимизнинг кўнгилларини шод этаверади.

“Ўзбекконцерт” давлат
 муассасаси матбуот хизмати.

 

Ko'rishlar: 174
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech