Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
3 Aprel 2018

“Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг мажлислар залида “Зувола” асил қўшиқлар миллий танлови бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот котиби М.Асқархўжаева, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ходимлари, “Зувола” асил қўшиқлар миллий танлови ҳайъат аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

20180403_image (2).jpg

Маълумки, жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан 2017 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида Маданият вазирлиги ва Бадиий академия раҳбарларининг ҳисоботларини муҳокама қилиш якунлари бўйича имзоланган 19580-сон баёнининг 24-бандига оид вазифа ва топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек, шоир, бастакор ҳамда хонандаларнинг ижодий ҳамкорлигини йўлга қўйиш орқали яратилган янги ва энг яхши асарлар муаллифларини моддий рағбатлантириш мақсадида “Зувола” асил қўшиқлар миллий танлови эълон қилинган эди.

Танлов учун Тошкент шаҳри ва вилоятларда ижод қилиб келаётган жуда кўплаб ижодкорлар турли йўналишда кўплаб янги қўшиқлар йўллашди ва улар орасидан танловда қатнашишга саралаб олинди. Жумладан, 2018 йилнинг 27 январидан 15 февралига қадар танловда иштирок этиш учун кўрсатилган манзилга 2500 га яқин қўшиқлар тақдим этилди.

Мазкур танлов юзасидан шу кунга қадар бир неча маротаба ҳайъат аъзолари йиғилишлари ташкил этилди. Бунда шоирлар, бастакорлар, ҳамда хонандалар томонидан танловга юборилган қўшиқларнинг матни, мусиқаси ҳамда хонандаларнинг ижро маҳоратига катта этибор қаратилиб, саралаб олинди.

Матбуот анжуманини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот котиби М. Асқархўжаева очиб берди ва танлов ҳақида умумий маълумотлар ҳақида тўхталиб ўтди. Унга кўра, танлов эълон қилинган жорий йилнинг 25 январь санасидан то танлов якунланиши назарда тутилган 15 февралга қадар келиб тушган 2500 та қўшиқлар орасидан кучли йигирматалик учун фақатгина тўртта қўшиқ танлаб олинган. Нисбатан яхши дея эътироф этилган 15 та қўшиқ эса танловнинг рағбатлантирувчи мукофотлари учун мўлжалланган 30 та қўшиқлари сафига киритилган.

Шу сабабли танлов ташкилотчилари танлов муддати узайтирилганини маълум қилишди. “Зувола” асил қўшиқлар миллий танлови жорий йилнинг 20 май куни 20:20 гача давом этади.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Азим Муллахонов, Тоир Қўзиев ҳамда шоир Ботир Эргашевлар ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, журналистларнинг саволларига ҳам жавоб беришди.

Эслатиб ўтамиз, танловда иштирок этиш учун телеграм каналидаги +99899 823-20-20 рақамига мурожаатингизни юборишингиз мумкин.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 302
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech