Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 Noyabr 2017
       Миллий ракс ва балет саньатини янада ривожлантириш ва мустахкамлаш, ушбу соха йўналишларини кенгайтириш ва такомиллаштириш , ёш балетместерлар фаолятини кенг тарғиб килиш максадида Маданият вазирлиги “Ўзбекконцерт давлат муассасаси” Ўзбекистон балетместерлар кенгашини ташкил этди.
        Ушбу Кенгашнинг илк йиғилиши жорий йилнинг 17 ноябрь куни “Туркистон” саньат саройида бўлиб ўтди.
       Кенгашда  А.Рахимов,  Ўзбекистон халк артистлари Қодир Мўминов, Гавхар Матёқубова , Маъмура Эргашева, Шавкат Турсунов, Пўлат Мадраимов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар  Г.Азимова, Ф.Сагдуллаева, Г.Абдиева,  А.Бабажанова,  И.Горлина,  Р.Чориев,  Б.Холикова, Г.Усмановалар иштрок этдилар.
photo_2017-11-20_12-05-28.jpg
        Кенгашни асосий максад ва вазифаларидан бири – Республика бадиий жамоаларида меҳнат килаётган балетмейстерлар фаолиятини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг изланиши ва амалга ошираётган ижодий ишларини ўрганиб ва таҳлил қилиб, рақс соҳасида юзага келаётган камчилик ва нуқсонларини бартараф этишдан иборат. Кенгашда устоз ва ёш балетмейстерлар ўз таклиф ва фикир мулоҳазаларини билдиришди.
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 47
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech