Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Dekabr 2017

“Ўзбекконцерт” давлат муассасида таниқли эстрада хонандалари ва ёш ижрочиларнинг навбатдаги ижодий давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев кириш сўзи билан очиб,  эстрада санъати олдида турган долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари ва соҳага оид муҳим масалалар хусусида сўз юритди. Очиғини айтиш керак деди у ўз сўзида. – бугун мамлакатимизда ижод аҳлига жуда катта эътибор қаратиляпти. Хусусан,  маданият ва санъат соҳасида кўпгина хайрли ишларни амалга оширишга эришдик, эришяпмиз. Юртимизга МХАТ театрининг, жаҳон эстрада санъати юлдузлари Робби Вилямс, Энрике Иглесиасларнинг ташрифи, “Юлдузлар ёғдуси” гала-концерт намойиши буларнинг бари санъатимиз ва маданиятимизнинг юксалаётганидан далолат бериб турибди.  Мана яқинда  Конституциямизнинг 25 йиллиги ва 10 декабрь  “Қишлоқ хўжалик ходимлари  куни” касб байрами сифатида кенг нишонланди.  Шунингдек, бу йил муҳтарам Президентимизнинг миллий дурдона санъатимиз саналмиш Мақом санъати ҳақда имзолаган Қарорлари нафақат соҳа вакилларини  балки, бутун халқимизни хушнуд этди. Бу Қарор миллий мумтоз санъатмизга бўлган улкан эътиборнинг намунаси сифатида эътироф этилди. Маълумки, Муҳтарам Президентмизнинг 3 август куни  мамлакатмиз ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувидан сўнг  “Халқ артистлари” клубини ташкил қилдик.  Санъаткор одоб аҳлоқи, кийиниш маданияти, муомала маданияти, клиплар  хусусида бир неча бор ижодий давра суҳбатлари ўтказилди.  Очиғини айтиш керак,  бугун ижод аҳли учун барча имкониятлар, шарт-шароитлар кенг яратиляпти. Бундай шароитлардан оқилона фойдаланиш, халқимизга манзур ва мақбул бўладиган янгидан янги куй қўшиқлар яратиш  ҳар бир хонанда.  ва ижрочининг бурчи ва вазифаси.  Такрор ва такрор айтаман, айрим  ёш хонандаларимиз сўзнинг моҳиятини яхши англамайдилар. Устоз санъаткор Ўзбекистон халқ артисти Фахриддин Умаров  сўзнинг мазмун моҳиятини ниҳоятда теран тушунар, керак бўлса, унча бунча адабиётшунос олимни ҳам ҳайратга солардилар. Ёш ижрочилар, хонандалар устоз санъаткорлардан ибрат олсалар нур устига нур бўларди. Ҳар бир хонанда куйлаётган қўшиғининг сўзига, мазмунига  эҳтиёткорлик билан ёндошиш зарур. Халқимизда ижод изланиш демак ,деган гап бор.  Вақт шитоб билан ўтиб боряпти. Бундан ҳар бир хонанда унумли фойдаланиб қолиши керак. Меҳнат қилаётган ижодкор борки, давлатимиз назаридан четда қолмаяпти, қадр топаяпти.  Яна бир муҳим масала,  санъаткорларимизнинг хорижга чиқишлари масаласи. Албатта, хорижга чиқиб  ўз истеъдодини намоён қилиш санъаткорнинг бахти.  Аммо, масаланинг муҳим жиҳати шундаки, ҳар бир хонанда бирор бир давлатга чиқишидан аввал, у ердаги шароитни яхшилаб ўрганиши  керак. Аксарият ҳолларда таниқли, кўзга кўринган санъаткорлар хорижга таклиф қилиниб, у ерга боргач,  кўрсаларки, тор доирада, кичкинагина давраларда концерт ўтказишларига тўғри келади.  Бундай ҳолатлар, биринчидан, миллатимиз, миллий маданиятимиз ва санъатимиз, хонандаларимиз шаънига ,ғурурига асло тўғри келмаслигини унутмаслик керак..   Шу боис ҳар бир хонанда, санъаткор қайси давлатга бормасин, мана шу жиҳатларини  эътибордан четда қолдирмагани маъқул.  Қайси бир халқнинг санъаткори ўзбек тилида куйлай олади. Бизнинг хонандаларимиз эса ҳамма тилда бемалол куйлай олишади. Шунинг учун изланишдан, меҳнатдан, ижод қилишдан тўхтамаслигимиз керак.”

Давра суҳбатида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси  раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров сўзга чиқиб, “Ўзбеконцерт” давлат муассасаси  ҳузурида    2018 йилдан бошлаб  клиплар фаолиятини ташкил этиш бўйича бадиий кенгашнинг тузилиши ва бу кенгашнинг мақсад, вазифалари хусусида тўхталиб ўтди. Ҳар бир хонанда, деди у ўз сўзида, қўшиққа клип ишлашдан аввал тузилган бадиий кенгаш аъзолари чиғириғидан ўтказилади. Клип мазмун моҳияти маъқул келсагина уни ишлашга рухсат берилади. Яна қўшимча тарзида шуни таъкидламоқчиманки, хонандаларнинг хорижга чиқиш масаласи, клиплар хусусидаги қўйилаётган бу вазифаларнинг барчаси санъатимиз нуфузини кўтариш, хонандаларимизнинг шаънига доғ туширмаслик мақсадида қилинаётган хайрли ишлардир.”

Шунингдек, Муҳтарам Президентмизнинг 3 август куни  мамлакатмиз ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувида Ўзбекистон халқ артистлари ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистларни мусиқа ва санъат мактабларига бириктириш юзасидан билдирган таклифлари ижросини таъминлаш мақсадида элимиз ардоғидаги устоз санъаткорларни мамлакатимизда фаолият юритаётган мусиқа ва санъат мактабларига масъул этиб белгиланганини таъкидлаш жоиз.

Йиғилшда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов сўзга чиқиб,  қўшиқларимиз, клипларимизни  ойнаи жаҳонда эфирга узатиш учун маълум бир  фоиз чегирмалар қилинса  мақсадга мувофиқ бўларди, деган таклифни ўртага ташлади.  Билдирилган  бу  таклиф  маъқулланиб, келаси йилдан  Ўзбекистон телерадиокомпанияси ва нодавлат телеканаллар раҳбарларига таклиф сифатида киритилиши лозим деб топилди.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 407
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech