Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
6 Dekabr 2017

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон  давлат санъат ва маданият институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ элимиз ардоғидаги хонанда ва бастакорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Ҳусусан, Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Ғуломжон Ёқубов,  Гулсанам  Мамазоитовалар ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Оммавий тадбирлар, ижодий жамоалар ва яккахон ижрочилар бўйича овоз ёзиш студияси  мутахассислари Фарҳоджон Абдуллаев ва Ботиржон Маткаримовлар ҳам узоқ йиллик  меҳнатлари, сермаҳсул ижодлари учун ушбу кўкрак нишонини олишга сазовор бўлдилар.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Қашқадарё вилоят бўлими бошлиғи Шухрат Тураевга ва лицензия бўлими мутахасиси Шавкат Ҳазратқуловлар ҳам  “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси барча ижод аҳли ва юртдошларимизни  Бош Қомусимизнинг 25 йиллиги муносабати билан самимий қутлайди.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 25
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech