Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Dekabr 2014
10 декабрь Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун сифатида мустақил Ватанимиз тарихида унутилмас санага айланган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонунда белгиланганидек, мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир. Мадҳиямизда тарихимиз, миллий анъана ва қадриятларимиз, шунингдек, тинчлик, осойишталик, миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик каби умуминсоний мезонлар тараннум этилган. Ўзбекистонимизнинг буюк келажаги учун амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар, бунёдкорлик ва яратувчанлик ишлари унинг жарангдор сатрлари замирида мужассам.

Давлатимиз мадҳияси 22 йилдан буён халқимизнинг бош қўшиғи сифатида дунё бўйлаб баралла янграмоқда. Бу қўшиқ бизнинг ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаганимиз ва кам бўлмаслигимизнинг ёрқин ифодасидир.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов шеъри, Ўзбекистон халқ артисти, атоқли композитор Мутал Бурҳонов мусиқаси асосида яратилган мадҳиямиз кўнглимиздан чуқур жой олган. Ҳар гал мадҳиямизни тинглар эканмиз, унинг оҳанглари қалбимиздаги аждодлар даъватига ҳамоҳанглигини ҳис қиламиз. Вужудимизда сирли ҳаяжон уйғонади, томирларимизда Ватанга муҳаббат ва садоқат, истиқлолга шукроналик туйғулари жўш уради.

Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 14
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech