Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
9 Fevral 2017

Куни кеча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири раислигида навбатдан ташқари йиғилиш ташкил этилди. 

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Бош директори ўринбосари М.Маджидов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари  ахборот-таҳлил департаменти, Маданият ва санъат масалалари сектори маданий-оммавий тадбирлар, эстрада-концерт фаолияти масалалари бўйича Бош мутахассиси лавозимига ўтганлиги муносабати билан Бирлашмага янги ўринбосар тайинланди.

Бош директор ўринбосари лавозимига Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қ.Юлдашев, Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимига Э.Ҳакимов, Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига Ё.Эрназаровлар тайинланди.

Янги лавозимларни эгаллаган ходимларга келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 285
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech