Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
5 Fevral 2015
Болалар юрагига етиб борадиган, эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат этадиган, истиқлол, Ватан, шукроналик руҳидаги болалар қўшикларини, шеърларни, машқ қўшиқларини, куйларни яратиш, ёзги дам олиш оромгоҳларда болаларнинг дам олишларини мазмунли ташкил этиш учун улардан кенг фойдаланилишини ташкил этиш ҳамда бу йўналишда фаоллик кўрсатаётган ижодкор бастакор, шоирлар ва ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида “Куйлаймиз-қувнаймиз!” Республика танлови ўтказилади. Мазкур танлов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситаларини ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан уюштирилмоқда.

Танлов учун янги яратилган қўшиқлар 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган ижодий жамоалар ёки якка хонандалар иштирокида ижро этилиши шарт.

Танлов қуйидаги 5 та йўналиш бўйича ўтказилади.

- қўшиқ учун яратилган энг яхши шеър;

- қўшиқ учун яратилган энг яхши мусиқа;

- энг яхши қўшиқ ижрочилиги;

- энг яхши болалар оромгоҳи мадҳияси;

- энг яхши ҳисоб шеъри ва машқ қўшиғи.

Танлов ҳақидаги батафсил маълумотларни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарма ва бўлимларидан билиш мумкин.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 10
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech