Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15 Yanvar 2015
2015 йил 15 январь куни Пойтахт бизнес марказида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг 2014 йилги фаолияти якунига бағишланган ҳисобот йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши аъзолари, Бирлашма ходимларлари, устоз санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситлари вакиллари иштирок этди. Йиғилишда ўтган йил давомида давлат ва жамоатчилик тадбирларида, хусусан, пахта йиғим-терими мавсумида жойларда уюштирилган концертларда фаол қатнашган хонандалар тақдирланди.

Шунингдек, санъатимиз ривожига узоқ йиллар муносиб ҳисса қўшган ёши улуғ санъаткорлар ҳам Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан рағбатлантирилди.

5.JPG

2015 йилда ҳам белгиланган вазифалар изчил бажарилиб, миллий эстрада санъатини янада ривожлантириш, ёш ижрочиларни “оммавий маданият” таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида “шоир-бастакор-ижрочи” ижодий учлиги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ўғил-қизларни кашф этишга қаратилган кўрик-танловлар (“Янги тароналар” ва “Истеъдод эгалари” каби) уюштириш, Бирлашмада ва Республиканинг ҳар бир ҳудудида режа асосида замонавий талабларга жавоб берадиган овоз ёзиш студиялари фаолиятини йўлга қўйиш, ижрочи ва ижодий жамоалар ҳақида маълумотлар, улар томонидан ижро этилган қўшиқлар, шеър матнларини ўз ичига оладиган электрон базани шакллантириш ва уни доимий тўлдириб бориш каби ишлар амалга оширилиши режалари тасдиқланди.

7.JPG


Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 29
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech