Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20 Dekabr 2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПК-3022 сонли Қарор  ижросини таъминлаш, жорий йилнинг 3 август куни Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказган учрашувда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги,  “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 25-26 январь кунлари Тошкент шаҳрида “Бухоро жилолари” Миллий рақс ижрочиларининг I Республика кўрик-танлови ўтказилиши режалаштирган.

 Ушбу маданий тадбирда Бухоро маданияти ва санъатининг қадимий анъаналари, сержило ва катта тарихга эга рақс санъати, Республика бадиий жамоалари яккахон раққос-раққосалар ижодий фаолияти кенг ва ҳар томонлама намойиш  этилади.

Бугунги кунда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси Миллий маданият ва санъат ҳамда рақс соҳасида амалга ошираётган амалий-ижодий ишлари ёшларнинг салоҳияти, уларнинг  тафаккури ва маҳоратини оширишда ўзининг натижаларини очиқ-ойдин кўрсатмоқда.

Республика кўрик-танлови иштирокчиларининг истеъдодини юртимизнинг устоз бастакор, созанда, хонанда, таниқли раққос ва раққосалардан иборат Ҳайъат аъзолари белгилаб, баҳолаб борадилар.

Ишончимиз комил ушбу Республика тадбири миллий рақс санъатини янада юқори чўққиларга олиб чиқишда катта хисса қўшади. Биз билан алоқада бўлинг ва ҳамкорлик қилинг!

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 37
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech