Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
25 Aprel 2017

Ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий имунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш борасида қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

           Юртимизда мустақилликдан олдин бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида турли соҳаларда эришилган ютуқларва бунёдкорлик ишлари, тинчликни асраш ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасида кўрилаётган чоралар, Қуролли Кучлар тизимидаги ислоҳотлар, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳияти билан ёшларни мунтазам таништириб бориш лозим.

          Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республикас Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирлари Тошкент вилояти ҳудудида бошланди.

          Тарғибот тадбирларида ёзувчи ва шоирлар, театр ва кино актёрлари ҳамда эстрада хонандалари иштирок этди. 24-25 апрель кунлари ташкил этилган тадбирларда “Ўзбекконцерт” давлат муассасасидан Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Рашид Ҳаликов, Райхона Ганиева, Мавлуда Асалхўжаева, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Дилсўз, Мадина Мумтоз, Рухшона Маткаримова, эстрада хонандалари Умида Мирхамидова, Алишер Рўзметов, Бахриддин Зухриддинов, Умар Шамсиев, Санжар Ҳаликов ҳамда виа “Мароканд” гуруҳи хонандалари иштирок этишди.

           Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.    

Manba: Matbuot xizmati
Ko'rishlar: 193
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech