Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 May 2017
  Наманган вилояти Чуст туманидаги “Паризод” тантаналар мажмуасида Тўрақўрғон, Поп, Чуст туманларидан 12 жуфт келин-куёвнинг никоҳ тўйи тантанали нишонланди.

   “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси доирасида “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остида ўтказилган тантанада Президентимиз раҳнамолигида инсон манфаатларини ҳимоя қилиш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, айниқса, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

   Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган “Captiva” машиналарида келган келин-куёвларни мажмуа хиёбонида тўпланган давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар, ёшлар ва оила қураётганларнинг ота-оналари, қавм-қариндошлари карнай-сурнай садолари остида кутиб олди.
 
   Тўй маросимида келин-куёвларга янги оиланинг ҳужжати – никоҳ гувоҳномаси, Президентимиз совғаси – мебеллар тўплами ва маиший техника жиҳозлари тантанали равишда топширилди.

    Наманган вилоятида ташкил этилган хайрия тўйларида "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасидан "Ниҳол" мукофотининг совриндори Малика Эгамбердиева, эстрада хонандаси Сардор Мамадалиев ва бошқа  ёш хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар, рақслар билан завқу шавққа тўлди.

     Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров сўзга чиқди.
Manba: UzA
Ko'rishlar: 158
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech