Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
30 Dekabr 2014
Тадбирда сўзга чиққан Маданият ва спорт ишлари вазири вазифасини бажарувчи Аҳмедов Баҳодир Мажидович муҳтарам Президентимиз таклифи билан 2015 йилга “Кексаларни эъзозлаш йили” деб ном берилиши замирида умрбоқий қадриятларимиз мужассамлигини таъкидлади. Вазирлик тизимида узоқ йиллар намунали хизмат қилган ёши улуғ мутахассисларга алоҳида миннатдорлик билдириб, бизнинг юртимизда меҳнат қилган инсон ҳеч қачон эътибордан четда қолиб кетмаслигига алоҳида тўхталиб ўтди ва барчани янги йил билан самимий муборакбод этди. Табриклар эстрада юлдузларининг куй-қўшиқларига уланиб кетди.
t_1419956334.jpg
Тадбирда тақдирланган фаол ходимлар қаторида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қобилжон Юлдашевга ҳам фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Биз ҳамкасбимизнинг бу ютуғи келгуси улкан муваффақиятларига қанот бўлишини тилаймиз.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 11
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech