Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 Noyabr 2017

Жорий йилнинг 10 ноябрида Ўзбекистон Давлат Концерваториясининг катта залида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ва Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби томонидан Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубованинг 70 йиллик таваллуд куни ва ижодий фаолиятига 50 йил тўлиши муносабати билан ижодий кеча ўтказилди.


photo_2017-11-11_15-36-18.jpg


Кечани Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев очиб берди ва Гавҳар Матёқубованинг 70 йиллик таваллуд куни, ижодий фаолиятига 50 йил тўлиши билан табриклади.


photo_2017-11-11_15-27-03.jpg


Тадбир давомида Гавҳар Матёқубованинг шогирдлари томонидан тайёрланган бир-биридан ажойиб рақслар ижро этилди ва бу рақслар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.


photo_2017-11-11_15-24-47.jpg


 Тадбир сўнгида Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубованинг шогирдлари устозини табриклаб эсдалик совғаларини топширишди.


photo_2017-11-11_15-22-34.jpg

Manba: madaniyat.uz
Ko'rishlar: 29
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech