Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Yanvar 2015

2015 йил 15 январь куни Пойтахт бизнес марказида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг 2014 йилги фаолияти якунига бағишланган ҳисобот йиғилиш бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши аъзолари, Бирлашма ходимларлари, устоз санъаткорлар ҳамда оммавий ахборот воситлари вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган. Йиғилишда ўтган йил давомида давлат ва жамоатчилик тадбирларида, хусусан, пахта йиғим-терими мавсумида жойларда уюштирилган концертларда фаол қатнашган хонандалар тақдирланиши белгиланган. Шунингдек, санъатимиз ривожига узоқ йиллар муносиб ҳисса қўшган ёши улуғ санъаткорлар ҳам Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан рағбатлантирилиши режалаштирилган.

Ҳисобот йиғилишида Бирлашманинг 2015 йил учун устувор вазифалари белгиланиб, амалга ошириладиган ишлар режаси тасдиқланади.

Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 22
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech