Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 Mart 2017

Куни кеча пойтахтимизнинг Туркистон саройида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 4956-сон Фармонининг 4-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташкил қилиниши юзасидан олиб борилаётган вазифаларижроси муҳокама қилинди. Шунингдек, Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасининг фаолиятини тугатилиши  бўйича Тугатиш комиссияси тасдиқланди.

Йиғилишга Кенгаш раиси, Ўзбекистон халқ шоири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Иқбол Мирзо раислик қилди.

Manba: Matbuot xizmati
Ko'rishlar: 131
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech