Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
19 Yanvar 2015
Таълимга қаратилган бугунги юксак эътибор келажакка қўйилган сармоядир. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз таълим масканларидаги ўғил-қизларнинг ҳар томонлама тўлақонли таҳсил олиб, баркамол авлод бўлиб вояга етишлари учун кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, Республикамиздаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида, шу йўналишдаги академик лицей ва коллежларида ёшларнинг истеъдодини янада ривожлантириш, уларни янги асарлар билан таништириш, миллий мумтоз мусиқа намуналаридан баҳраманд этиш, ижро маҳоратини ошириш, шунингдек, оммавий-маърифий тадбирларда истеъдодли навқирон авлод билан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг ҳудудий бўлимлари ўртасида ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида махсус жадвал асосида ижодий учрашувлар мунтазам равишда ташкил этилиб келинмоқда.2014-2015 ўқув йилида ўтказилиши мўлжалланган ижодий учрашувларнинг навбатдагиси Тошкент шаҳридаги 1- ва 2- сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларида уюштирилди. Унда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси масъул ходимлари ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев ҳамда “Ниҳол” мукофоти лауреати Достон Убайдуллаевлар қатнашиб, ўқувчилар учун мастер класс ташкил этилди.Самимий суҳбат асносида кечган учрашувда таниқли санъаткор Тоир Қўзиев саҳнада ўзини тутиш маҳорати, устоз-шогирд анъаналари асосида яшаб келаётган миллий қадриятларимиз ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Тадбирда истеъдодли ёшлар ўзларининг ижро борасидаги билим ва кўникмаларини намоён этдилар.

Эслатиб ўтамиз, бу каби ижодий учрашувлар мамлакатимизнинг барча мисиқа ва санъат мактаблари ҳамда шу йўналишдаги академик лицей ва коллежларида машҳур санъаткорлар иштирокида йил давомида уюштирилиши режалаштирилган.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 11
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech