Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
8 Iyul 2016
Куни кеча "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Яратилаётган қўшиқларнинг маънавий-аҳлоқий аҳамияти ҳамда Концерт-томоша тадбирлари сифатини янада ошириш, фонограммасиз концерт тадбирларини ташкиллаштириш борасида олиб борилаётган устувор вазифалар мавзуларида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда 2014-2016 йилларда жонли ижрода яккахон концерт дастурини ташкил этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Шухрат Қаюмов, Тоир Қўзиев хонанда Шухрат Дарё, "Ниҳол" мукофотининг совриндори малика Эгамбердиева, Сарбон гуруҳи ижодкорлари, Озодбек Назарбеков ижодий гуруҳи аъзолари ва журналистлар иштирок этди.

Кун тартибида Бирлашма Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қ.Юлдашев сўзга чиқиб: Бугунги кунда эстрада санъати соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида, Концерт-томоша тадбирлари сифатини янада ошириш, фонограммасиз концерт тадбирларини ташкиллаштириш борасида бир қанча ҳукуматимиз томонидан ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Шулардан биргинаси Ҳукуматимиз томонидан 2015 йил 9 декабрь куни Қарор имзоланди.

Мазкур қарор билан:

- Концерт-тамоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом;

- Концерт-тамоша тадбирини ташкил этиш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди.

Шунингдек, яккахон ижрочиларнинг малака (профессионал) сифатларини мунтазам ва холисона баҳолаш мақсадида ҳар йили (улар лицензия олган кундан бошлаб) ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи, яккахон ижрочиларнинг ижодий фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни ўрганиши ва уларни жонли ижрода эшитиш тизими жорий этилиб, жонли ижро асосида маҳорат синовларидан ўтолмаган санъаткорлар
3 ойдан сўнг қайта имтиҳон топшириши белгиланди.

Мазкур Қарор асосида Концерт-томоша тадбирларига бир марталик рухсатнома бериш эксперт комиссияси тузилиб унда республика манъавият тарғибот маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон санъат арбоби каби малакали режиссёр, балетмейстер каби мутахассислардан иборатдир.

Қўшиқчилик санъатини ижтимоий-маънавий ҳаётимиздаги ўрни катта, бевосита жонли ижродаги концерт дастурларига келсак, улар ҳам аста-секин кўпайиб бормоқда Бу борада бирлашма томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан,

2014 йилда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков (21 кун), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Оғабек Собиров (5 кун), Шуҳрат Қаюмов (3 кун), эстрада хонандалари Отабек Муҳаммазоҳид (1 кун), Фарҳод Саидов (2 кун), Жаҳонгир Отажонов (3 кун), “Серенада-Ижод” гуруҳи (1 кун), жами 6 нафар хонанда ва 1 та эстрада гуруҳи 36 та концерт;
2015 йилда Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков (24 кун), Гулсанам Мамазоитова (6 кун), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фурқат Ашуралиев ва Элмурод Аҳмедов (2 кун), “Ниҳол” мукофоти совриндори Машҳурбек Раимжонов (2 кун), эстрада хонандаси Шуҳрат Дарё (2 кун), жами 6 нафар хонанда 36 та концерт;
2016 йил 6 ойи ҳолатига Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков (10 кун), Гулсанам Мамазоитова (6 кун), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов (2 кун), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хожакбар Ҳамидов (2 кун), эстрада хонандалари Фарҳод Саидов (2 кун), Жаҳонгир Отажонов (3 кун), Рустам Ғоипов (1 кун), томонидан жами 7 нафар хонанда 31 та концерт дастурлари жонли ижрода тақдим этилди.

Шу ўринда таъкидлаб ўтишимз жоизки, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековни бу йилги концерт дастури реклама воситаларида оммага “фонограмма орқали ижро этилади” деб эълон қилинган бўлсада, “жонли ижро”ни омма ўртасида тарғиб этиш мақсадида 10 кунлик концерт дастури тўлиқ “жонли ижро”да мухлисларига ҳавола этилган.

Мамлакатимизда фонограммадан фойдаланишга нисбатан қонуний чеклов мавжуд эмас, бироқ “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ, концерт ёки тадбирлар ўтказилаётганда истеъмолчига фонограммадан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик ҳақида маълумот берилиши шарт. Қоидага кўра, фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги хабарда “фонограмма орқали ижро этилади” сўзлари бўлиши керак" деб таъкидлади.

Manba: Matbuot xizmati
Ko'rishlar: 529
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech