Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
22 Noyabr 2017

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги катта опера ва балет театрида “Тумор” миллий рақс ансамблининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 25 йиллига бағишланган “Жаннатмакон Ўзбекистон” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.

          “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси 21 ноябрь куни “Туркистон”санъат саройида “Тумор” рақс ансамблининг концерт дастурини жамоатчилик ва рақс мутахассислари иштирокида ижодий муҳокамаси ташкил этилди. Муҳокамада иштирок этган “Миллий рақс ва хореография ” бўлими бошлиғи Аҳмаджон Раҳимов, Ўзбекистон халқ артистлари Маъмура Эргашева, Малика Аҳмедова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Муяссар Сотволдиева, Нигархон Назарова, Гулнора Мусаева ва ансамблнинг бош балетмейстери Чарос Жўрабоева ҳамда ансамблнинг устоз ва ёш раққосалари иштирокида ансамбл,  гуруҳи сал кам,  бир йил давомида амалга оширган ижодий-амалий ютуқлари ва изланишлари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини маълум қилдилар.
     Муҳокама иштирокчилари миллий рақс санъатини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда унумли ҳисса қўшаётган ёш ва устоз раққосалар Мафтуна Саитҳалилова, Дурдона Деҳқонова, Илгиза Хақбердиева,Сарвиноз Умароваларнинг меҳнати ва изланишларини эътироф этиб, ёш раққосаларга керакли маслаҳат бериб, ансамбл ижодкорлари олдида турган вазифаларни ҳам айтиб ўтдилар. Муҳокама  иштирокчилари ўз сўзларида Алишер Навоий номидаги катта опера ва балет театрининг раҳбари М,Муратов, театрнинг бош балетмейстери Ш.Турсунов, рассом-дизайнер, Л.Полвоновалар ушбу концерт-тадбирини ташкил этишда ва уюштиришда катта хисса қўшганларини ҳам маълум қилдилар. Театрнинг “Тумор” миллий рақс  ансамбли иштирокчилари ва унинг раҳбари Чарос Жўрабоевага ҳамда балетмейстер Нигара Назароваларга келгусида янада катта шижоат билан  меҳнат қилиб, ўз истеъдодларини миллий рақс санъатини янада  юқори чўққиларга олиб чиқишларида  ишонч билдирдилар.  Муҳокама  иштирокчилари “Тумор” рақс ансамблининг ёш ва истеъдодли ижодкорларига каттадан-катта мувоффақиятлар тилаб қолдилар. 

photo_2017-11-22_17-06-27.jpg
Manba: матбуот хизмати
Ko'rishlar: 45
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech