Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
20 Yanvar 2015
Республикамиздаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида, шу йўналишдаги академик лицей ва коллежларда ёшларнинг истеъдодини янада ривожлантириш, уларни янги асарлар билан таништириш, миллий мумтоз мусиқа намуналаридан баҳраманд этиш, ижро маҳоратини ошириш, шунингдек, оммавий-маърифий тадбирларда истеъдодли навқирон авлод билан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг ҳудудий бўлимлари ўртасида ижодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида махсус жадвал асосида ижодий учрашувлар мунтазам равишда ташкил этилиб келинмоқда.

Бугун пойтахтимизда жойлашган 3- ҳамда 4-сонли мусиқа ва санъат мактабида эстрада хонандалари, бастакорлар иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилди.

3-сонли мусиқа мактабида “Ниҳол” мукофотининг совриндори Умидахон Хўжаева, эстрада хонандаси Ўлмас Оллоберганов, бастакор Шуҳрат Зокировлар иштирокида мастер класс ташкил этилди.

4-сонли мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган маҳорат дарсларида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, “Ниҳол” мукофотининг совриндори Умидахон Хўжаева, бастакор Шуҳрат Зокировлар қатнашдилар.

Мусиқа ва санъат мактабларидаги ижодий учрашувлар ва махорат дарслари юртимиз бўйлаб давом этади...


Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 9
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech