Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
22 Yanvar 2015
Истиқлол йиллларида мамлакатимизда ёш авлодни санъатга ошно этиш орқали миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳида тарбиялаш, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай эътибор ва ғамхўрлик самараси ўлароқ Ўзбекистон ўғил-қизлари нуфузли халқаро фестиваль ва танловларда Ватанимиз шуҳратини оламга янада ёймоқдалар. Соғлом бола йилида юртимиз ўқувчиларидан 10 нафари йирик халқаро мусиқа ва санъат фестивалларида Гран прини, 60 нафари биринчи ўринни қўлга киритгани фикримизнинг яққол тасдиғидир.
Куни кеча Ўзбек Миллий академик драма театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган фестиваль ва танловлар сарҳисоби ҳамда янги лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
6908.jpg

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда санъат ва маданият соҳасида истеъдодли ёшларни рағбатлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама етук инсонлар этиб тарбиялашга йўналтирилган кўплаб лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда. “Фавворалар сайли” оммавий-маданий тадбири, “Ёшлик баҳори” ёш опера ижрочилари, “Онам айтган аллалар”, “Дебют” кўрик-фестиваллари, “Ягонасан, муқаддас Ватан!”, “Созлар навоси” танловлари, турли маданий-маърифий тадбирлар шулар жумласидандир.



Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 30
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech