Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
18 Mart 2017

Мамлакатимиз бўйлаб Наврўз шодиёналари кенг нишонланмоқда. Янгиланиш ва яшариш айёмида табиат гўзаллигию таровати инсонлар қалбига ҳам ўзгача кайфият бағишлайди. Кўнгилларда меҳр-оқибат, бағрикенглик ва саховат ришталари янада жўш уради. Инсонлар бир-бирини йўқлаб, кекса ва муҳтожлар ҳолидан хабар олади.

Тошкент вилоятида ҳам миллий қадриятларимиз кенг тантана қилинадиган айёмнинг тинч-осойишта ва кўтаринки руҳда ўтиши учун пухта тайёрлик кўрилди. Кенг кўламли ободонлаштириш ишлари, умумхалқ ҳашарлари уюштирилиб, ҳар бир ҳудуд байрамона тусда безатилди.

Вилоятнинг Наврўз байрамига бағишланган асосий байрам тантаналари Ўрта-чирчиқ туманида жойлашган вилоят маданият саройида шаҳрида бўлиб ўтди. Вилоят ҳокими Ш.Бабаев сайлга ташриф буюрганларга йўллаган байрам қутловига  мусиқий байрам дастури уланиб кетди. Наврўз сайлида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасидан Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Тошпўлат Маткаримов, Райхона Ганиева, Алишер Файз, Улуғбек Рахматуллаев, эстрада хонандаларидан Муниса Ризаева, Жахонгир Отажонов, Шохруххон ва бошқа кўплаб хонанда ва фольклор рақс жамоалари иштирок этди.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 435
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech