Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
4 Dekabr 2017
2017 йил 04 декабрь куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасасида Марказий аппарат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири  Б.Сайфуллаев иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари  билан бўлиб ўтган учрашувда   “Мен ўз тажрибамдан яхши биламан, катта байрамларимизни – бу Мустақиллик, Наврўз ёки Конституция байрами бўладими – уларни ўтказишда бизни энг қийнайдиган, хунобимизни чиқарадиган нарса – бу эстрада дастури эканини ҳаммангиз яхши биласиз. Минг афсуски, мана шу ҳолат ҳали ҳам барҳам топгани йўқ”,  деган фикрларини  таъкидлаб бу борада фақатгина Маданият вазирлиги эмас, унинг тасарруфида бўлган “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси биринчи галдаги маъсул ҳисобланишини уқтириб ўтди.  Президент қўйган талабларни бажариш учун  Муассасага ёш, ғайратли ва шижоатли раҳбар зарур деб таъкидлади.
             Бундай салоҳият “Ўзбекконцерт” давлат муассасида бир неча йилдан бери сермаҳсул фаолият юритаётган  Одилжон Абдуқаҳоровда шаклланганлигини  таъкидлаб, Маданият вазирлигининг 2017 йил 1 декабрдаги Буйруғига асосан  Абдуқаҳоров Одилжон Абдуғаниевич “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди.
Одилжон Абдуқаҳоров меҳнат фаолиятини “Камолот” ЁИҲ Наманган вилоят бўлими Кенгашида бошлаган бўлиб, кейинчалик  Республика “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши аппаратининг бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилдан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси (собиқ -“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси) Кадрлар бўлими бошлиғи, Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи, 2017 йилнинг октябр ойидан  эса “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган.
Одилжон Абдуқаҳоровга масъулиятли фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз.
Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 249
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech