Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
14 Fevral 2015

Санъат аҳли ва мухлисларнинг хабари бор, шу кунларда муҳташам “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг “Сизни соғинди юрак” номли концерт дастури жонли ижрода “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси кўмагида бўлиб ўтяпти.

Концертнинг ҳар куни ўзига хос унутилмас таассуротлар билан кечяпти. Чунки жонли ижрода ҳар бир қўшиқ ҳар гал ўзига хос, такрорланмас оҳанглар билан янграйди.

Концерт бошидаги саҳна безагини – гўзаллик композициясини кўрган мухлис руҳиятида чинакам инсоний туйғулар, муҳаббат тараннумига тадорик бошланади. Шу мафтункор манзарага уйғун қўшиқ куйлаган хонанда гуллар ичра гул, капалаклар аро чечак бўлиб очилади. Қўшиқни якунлаб, мухлисларга салом айтиб, таъзим қилиб, “Соғинчларни севинчларга айлантирамиз!” дея яна куйлашда давом этади.

Репертуардан янги қўшиқлар билан бирга қадрдон тароналар ҳам ўрин олган. Бизнингча, бу тўғри танлов. Сабаби янги қўшиқ қанчалар яхши бўлмасин илк тинглаганда юракка ўрнашавермайди. Буни Гулсанамнинг ўзи “янги қўшиқ тинглаш - бегона одам билан гаплашгандай-да” эътирофи билан ғоят ўринли изоҳлади.

Концертда “Ниҳол” мукофоти лауреати Машҳурбек Раимжонов билан куйланган “Шаҳлоларинг” қўшиғини ҳам тингловчилар олқишлар билан кутиб олдилар. Ушбу қўшиқни “Парвона” спектаклида ижро этган Ўзбекистон халқ артисти Обид Юнусовнинг фарзандига Гулсанам Мамазоитова эҳтиром рамзи сифатида совға топширгани ибратли иш бўлди.

GulsanamMamazoitova (4).jpg

Концертда хонанданинг шогирди “Ниҳол” мукофоти лауреати Малика Эгамбердиеванинг иштироки ва ижроси барчага маъқул келди.

GulsanamMamazoitova (6).jpg

Бугун айримлар учун имконсиздек туюлган улкан юмушни яъни концерт дастурини бошдан-охир жонли ижрода ўткашни ният қилган ва буни маҳорат билан уддалаётган Гулсанам Мамазоитовага куч-қувват тилаймиз.

GulsanamMamazoitova (5).jpg

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси жонли ижродаги концертларни ташкил этишга ҳамиша тайёр!

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 445
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech