Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
7 Noyabr 2017
    Бугун Жиззах вилояти мусиқали драма театрида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечасининг концерт дастури бўлиб ўтди. Концертда Ўзбекистон халқ артистлари Ф.Зокиров, О.Отажонов, Ғ.Ёқубов, М.Йўлчиева, О.Назарбеков, М.Раззоқова, Р.Усмонов, И.Жалилов, Г.Мамазоитова, Ш.Жўраев, Х.Лутфуллаев, З.Бойхонова,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар  Муҳсин ва Яҳё Мўминовлар, Ф.Ашуралиев, Э.Аҳмедов, Н.Пирматова, Ж.Пиязов, М.Мадмусаева “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Б.Саидов, Д.Султонов, У.Исроилов, М.Раимжонов, М.Эгамбердиева, У.Хўжаева, З.Мусаева ва кўплаб эхонандалар куй-қўшиқлари билан иштирок этишди.    
        Концерт маърифатга йўғрилгани билан янада чиройли ўтди, десак муболаға бўлмайди, ундаги Шароф Рашидовнинг шеърлари асосида композицион чиқишлар  ҳамманинг эътирофига сазовор бўлди.

photo_2017-11-06_17-32-25.jpg

photo_2017-11-06_17-32-57.jpg

photo_2017-11-06_17-32-43.jpg

photo_2017-11-06_17-33-10.jpg


Manba: madaniyat.uz
Ko'rishlar: 43
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech