Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
11 May 2017

“Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!”мазмунидаги тарғибот тадбирлари ҳозирда Сурхондарё вилояти бўйлаб давом этмоқда! Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.

Мазкур тадбирларда кўплаб таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари фаол иштирок этмоқдалар.

Улар мазкур тадбирларда ўқувчи ва талаба ёшларга Мустақилликка қадар бўлган давр ва Мустақилликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, ўз фикрларини баён этмоқдалар.

Таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари фаол иштирокидаги тарғибот тадбирлари 10-14 май кунлари Сурхонадрё вилоятида бўлиб ўтади.


вср.jpg.png


Тарғибот тадбирларида Ўзбекистон халқ артистлари Зулайхо Бойхонова, Абдухошим Исмоилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдурашид Йўлдошев, “Ниҳол” мукофотининг совриндорлари Адҳам Солиев, Гуласал Абдуллаева, Достон Убайдуллаев, эстрада хонандалари Музаффар Абдуазимов, Дилшод Ҳоликов, “Афрўз” эстрада гуруҳлари иштирок этмоқда.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 125
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech