Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Iyun 2017

Азим шаҳримизнинг сўлим ва баҳаво гўшалари сони яна биттага кўпайди. Бугун пойтахтиимизда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи билан янги экологик боғнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

tshkprc4.jpg

Боғ айниқса, болажонларимизга қувонч улашди. Бугунги ҳайрли кун барча меҳмонларнинг ҳотирасиида бир умрга илиқ таасуротлар ила муҳрланадиган бўлди. Пойтахтимиз аҳли ва меҳмонларини очиқ ҳавода сайр қилишлари, вақтларини оила ва яқин дўстлари даврасида мароқли ўтказишлари учун янги экологик боғга таклиф этамиз. Шунингдек, ушбу боғда турли хил маданий-маърифий тадбирлар, спорт ўйинлари, қизиқарли танловлар, шеърхонлик мушоира кечалари ва ҳайрия акцияларини ташкил этилади.

tshkprc7.jpg

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамкорлигида ташкил этилган тантанали очилиш маросимидан сўнг катта концерт дастури намойиш этилди. Концертда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова, Фарход ва Ширин, Жасур Мирсагатов, “Караван” ҳамда “Шарқ” эстрада гуруҳлари иштирок этди. Хонандаларнинг ижодий чиқишлари йиғилганлар кайфиятига олам-олам қувонч бағишлади.

tshkprc6.jpg

Шунингдек, ушбу тадбирда Ёзувчилар уюшмасининг раиси, Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Али, Ўзбекистон халқ шоирлари Иқбол Мирзо, Сирожиддин Саййид ва ёш шоирлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижоди ҳамда унинг рубоийларидан намуналар ўқиб эшиттиришди.

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 423
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech