Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15 Noyabr 2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 мартдаги П-4882-сон фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида, Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш учун 57 кишидан иборат делегация Туркманистон давлат маданият марказининг Мақом саройида Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросимини ўтказди.

Маданият кунларининг тантанали очилишида Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Сардор Рахимхон, Юлдуз Турдиева, Женисбек Пиязов, Айгул Нодирова, Нодира Пирматова, Зиёда Қобилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, сухондон Дилдора Рустамова,  Қорақолпоғистонда хизмат кўрсатган артист Каримбой Рахмонов, хонандалар Мақсудбек Жабборов, Бунёд Саидов, Ширин Музаффарова, Давронхўжа Сулаймонов ҳамда   “Наврўз” рақс ансамбли ва бир гуруҳ созандалар иштирок этишди.

Тадбир давомида ижро этилган ашула, куй ва рақсларни йиғилганлар мароқ ва завқ билан томоша қилишди. Маданият кунларининг тантанали очилиши каттаю кичикка бирдек манзур бўлди.

Бу каби тадбирлар маданият, санъат соҳасидаги ютуқлар, Ўзбекистоннинг бугунги куни, анъана ва қадриятларини кенгнамойиш этиш билан бирга, халқларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик, маданий-маърифий муносабатлар риштасини тобора мустаҳкамлашдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Manba: madaniyat.uz
Ko'rishlar: 34
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech