Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
27 May 2016
Фарғонада 26 май куни "Универсиада – 2016” республика спорт ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Фарғона шаҳридаги "Истиқлол” стадиони узра "Универсиада – 2016” спорт мусобақаларининг чорлов садолари янграйди. Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабаларининг "Универсиада – 2016” спорт ўйинларини мусобақасини Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниэв очиб берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Универсиада – 2016” спорт ўйинлари иштирокчиларига табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Х.Султонов ўқиб эшиттирди. "Универсиада – 2016” спорт ўйинларининг тантанали очилиш маросими катта концерт дастури билан якунланди.
Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 57
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech