Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 Dekabr 2017

Яна бир йил ортда қолмоқда. Биз яна бир ёшга улғайдик. Йил якунида ҳар бир инсон бу йилда қандай эзгу ишларга улгурдим, нималарга улгуролмадим, деган саволни ўз ўзига бериши табиий албатта. Назаримизда Янги йилнинг кириб келиши – бу ҳар бир инсоннинг ўзига Ҳисоботи, виждони олдида, халқи олдида, оила аъзолари, фарзандлари олдидаги бир Ҳисоботдир.

 Ўтиб бораётган бу йил  мамлакатимизда  ижод қилаётган ҳар бир ижодкор зиёлилар  учун  унутилмас тарихий воқеа бўлди десак, муболаға қилмаган бўламиз. Мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёевнинг 3 августдаги адабиёт ва санъат аҳли, ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувлари барча санъат аҳлини бирдек қувонтирди. Шу билан бирга ижод аҳли зиммасига масъулият ва айни дамда шарафли вазифани юклади. Эътироф этиш жоизки, бу учрашув халқимизнинг руҳий маънавий дунёсининг ўсишига чин дилдан хизмат қилиб келаётган санъаткорлар, ҳофизу навозандалар ижодига юксак эътибор ва ғамхўрликнинг намунаси сифатида қабул қилинди.  Яна бир муҳим ва халқимиз кутган улкан воқеалардан бири бу дурдона санъатимиз саналган Мақом миллий мумтоз санъатимизга бўлган юксак эътибордир. Юртимизда бўлаётган байрам томошалари, катта тантаналар ва тўй томошалар, давлат тадбирлари бари бари ҳофизу навозандаларсиз ўтмайди, албатта.

Шунингдек, мухтарам Президентимиз томонидан “Ўзбекистон халқ артистлари” клубини тузиш бўйича билдирган таклифлари ижроси юзасидан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳузурида “Ўзбекистон халқ артистлари” клуби ташкил этилди. Шу кунга қадар ушбу клубнинг 5 маротаба йиғилиши ташкил этилган бўлиб, рсепубликамиздаги маданият ва санъат мактабларида ижодий учрашувлар бугунга қадар давом этмоқда.

     Санъат аҳлининг нияти эзгу, туйғулари соф. У  ҳам бўлса юртимиз тинчлиги, халқимиз шодлиги, тўю томошаларнинг мўллиги. Санъатсевар халқимизга янги янги дилбар тароналар, шодлик улашувчи куй оҳанглар яратиш, миллий мусиқа санъатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш каби эзгу ниятлар санъаткорларимизнинг азалий орзусидир.

Миллий эстрада санъати мухлисларини,  халқимизни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси  жамоаси номидан Янги кириб келаётган 2018 йил билан самимий муборакбод  этамиз. Келаётган йил барчамизга қутлуғ келсин. Халқимизнинг маънавий оламини бойитадиган, эзгу ишларга сафарбар этадиган, мушоҳадага чорлайдиган, қалбларимизга ёруғлик ва шаффоф туйғуларни cингдирадиган, жозибали, шўх қувноқ куй қўшиқлар яратиш бизнинг асосий вазифамиздир.Келаётган йилдан барча ижодкорларнинг умидимиз катта. Тобора гуллаб яшнаб чирой очиб бораётган  давлатимиз ва бағрикенг халқимиз хизматига доим шаймиз. Меҳнат, ижод,  изланиш, янги ва дилбар тароналар туҳфаси сиз азиз мухлисларга бўлсин!

Байрамингиз қутлуғ  бўлсин! Ҳар бир хонадонда куй қўшиқлар авжига чиқсин!

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 44
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech