Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 Dekabr 2016

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбарияти ҳамда барча ходимлари юртдошларимизни кириб келаётган 2017 йил билан самимий муборакбод этади. Янги йилнинг илк лаҳзаларидан бошлаб хонадонларимиз янада файзга, қут-баракага тўлсин, кўнгилларда меҳр-оқибат лиммолим бўлсин.

Поёнига етиб бораётган йил юртимиздаги ҳар бир жамоа, ҳар бир инсон ҳаётида унутилмас воқеаларга бой бўлди. Хусусан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди, эслашга арзирли муваффақиятларга эришилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарори ҳаётга тадбиқ этилди.

Йил давомида “Ўзбекнаво” хонандалари мамлакатимиздаги анъанавий байрамларимиз билан бир қаторда Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб мамлакатимизнинг барча вилоятларида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзуидаги тарғибот тадбирлари ҳамда “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида уюштирилган фестиваллар ташкил этилди. Унда жами 300 дан ортиқ эстрада хонандалари, театр ва кино артистлари ва спортчилардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари мамлакатимиз эришаётган улкан ютуқ ва марралар ҳақида сўзлаб тадбирларда иштирок этишди.

Юртимизда уч босқичли спорт мусобақалари замирида ўтказилаётган тадбирлардан яна бири Фарғона филоятида олий таълим муассасалари талабалари иштирокида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари ташкил этилди.

2016 йил 23-24 июнь кунлари Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлди. Мажлис Ўзбекистон Республикаси раислигида ўтди. Кенгаш якунида мартабали меҳмонлар учун концерт тадбирлари ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги байрами кунларида  боғлар ва сайлгоҳларда халқ сайиллари ташкил этилди.  Шу билан бирга ва пахта йиғим-терими мавсумида жойларда ўтказилган маданий тадбирларда фаол иштирок этдилар. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Олтин куз” халқаро санъат фестивали доирасида маданий тадбирлар ташкил этилди. Унда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан пойтахтимиз аҳли учун Туркистон саройида катта гала концерт ташкил этилди. Ўзбекистон анжуманлар саройида ўтказилган концерт дастурида халқаро танловлар лауреати Бехзод Абдураимов ва Азиз Шоҳакимовлар иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон халқ шоири “Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги” муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида назм ва наво кечалари ташкил этилди.

Бирлашма томонидан келгусида ҳам қатор хайрли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Диёримизда  “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея номланган 2017 йилда халқимиз фаровонлигини таъминлаш бўйича кўпгина хайрли ишлар амалга оширилади. Барча юртдошларимизга янги йил фақат яхшиликлар йили бўлишини тилаймиз.

Яна бир бор байрам муборак, азизлар!

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 330
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech