Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
31 Dekabr 2014

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси раҳбарияти ҳамда барча ходимлари юртдошларимизни кириб келаётган 2015 йил билан самимий муборакбод этади. Янги йилнинг илк лаҳзаларидан бошлаб хонадонларимиз янада файзга, қут-баракага тўлсин, кўнгилларда меҳр-оқибат лиммолим бўлсин.

Поёнига етиб бораётган йил юртимиздаги ҳар бир жамоа, ҳар бир инсон ҳаётида унутилмас воқеаларга бой бўлди. Хусусан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида ҳам катта ўзгаришлар рўй берди, эслашга арзирли муваффақиятларга эришилди. Шу ўринда биргина мисол: концерт-томоша фаолияти ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома – лицензия олиш истагида бўлганларга Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи олдида жонли ижрода ўз имкониятларини намоён этиш талаби қўйилди. Бу жараён санъатга шунчаки ҳавас билан қарайдиганлардан ўзига хос овозга эга хонандаларни осонгина ажратиб олиш имконини берди. Бирлашма раҳбариятининг мазкур ташаббуси янги йилда янада такомиллаштирилиб, аксарият санъаткорлар Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи йиғилишда ўз қўшиқларини жонли ижро этганларидан кейингина концерт-томоша фаолиятини давом эттирадилар.

2014 йилда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан чинакам санъаткорлар учун яратилган имкониятлардан бири сифатида жонли ижро асосида концерт беришни истаган хонандалар моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Йил давомида Бирлашма ходимлари ҳамда машҳур эстрада хонандалари юртимиздаги деярли барча мусиқа ва санъат мактабларига бириктирилиб, ҳар ойда мастер-класслар ташкил этиб борилда.

“Ўзбекнаво” хонандалари мамлакатимиздаги ҳар йилги катта байрамларимиздан ташқари, “Шарқ мутафаккирларининг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” Халқаро конференцияси қабул маросимида, Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан ўтказилган назм ва наво кечаларида, “Биз буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остида уюштирилган фестивалларда, Наманган вилоятида ташкил этилган “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларида, мамлакатимиз Темир йўл ходимлари байрамида, Ўзбек миллий академик драма театрининг 100 йиллик тантаналарида ва пахта йиғим-терими мавсумида жойларда ўтказилган маданий тадбирларда фаол иштирок этдилар. Айниқса, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Фарғона вилоятида бунёд этилган Янги санъат саройининг очилиши ҳамда “Эътироф 2014” тақдирлаш маросими ҳаммада унутилмас таассуротлар қолдирди.

Бирлашма томонидан келгусида ҳам қатор хайрли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Ишонамизки, диёримизда “Кексаларни эъзозлаш йили” дея номланган 2015 йилда жамики эзгу орзуларимиз рўёбга чиқади. Барча юртдошларимизга янги йил фақат яхшиликлар йили бўлишини тилаймиз.

Яна бир бор байрам муборак, азизлар!

Manba: ko'rsatilmagan
Ko'rishlar: 26
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech