Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
10 Yanvar 2018

Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг  2017 йилдаги фаолияти, 2018 йилдаги устувор вазифалари мавзусида Матбуот анжумани ўтказилди.    Анжуманда Оммавий ахборот воситалари ходимлари, халқимизнинг таниқли устоз санъаткорлари ва ёш хонандалар иштирок этишди. Ушбу матбуот анжуманини  “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров кириш сўзи билан очиб, 2017 йилда бажарилган бир қатор  вазифалар хусусида маъруза қилди.  Маърузада  О.Абдуқаҳоров ўтган йилда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, миллий эстрада қўшиқчилик санъати олдида турган муҳим ва  долзарб масалалар, ўз ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари ва 2018 йилда  қилиниши лозим бўлган истиқболли режалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек, халқимизга, миллий менталитетимизга, шарқона одоб ахлоқ мезонларига  жавоб бера оладиган клиплар, мазмунли ва бадиий жиҳатдан мукаммал бўлган сара қўшиқлар яратиш мақсадида эфирга узатилаётган клиплар назорати бўйича “Ўзбеконцерт” давлат муассасасида Бадиий Кенгаш ташкил этилишини маълум қилди.

RN__3203.JPG

Бундан ташқари муассасада янги бўлим Хореография ва рақс бўлими очилгани, ўзбек миллий рақс санъатмизни янада  ривожлантириш, устоз-шогирдлик анъаналарини изчил йўлга қўйиш борасида фикрлар билдирилди. 

RN__3296.JPG

 Маълумки, муассаса ҳузурида “Ўзбекистон халқ артислари” клуби  ўз ишини бошлаган эди. Клуб аъзолари республикамизда фаолият олиб бораётган мусиқа ва санъат мактабларига бириктирилиб,   маҳорат дарсларини ўташаётгани, истеъдодли ёш овозларни топиб, уларни катта саҳналарга тайёрлаш борасида изланиш олиб бораётганликлари ҳақида ҳам маълум қилинди. Матбуот анжуманида, Ўзбекистон халқ артислари Абдуҳошим Исмоилов, Ғуломжон Ёқубов, Маҳмуд Номозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артислар  Азим Муллахонов,Тоир Қўзиев, Абдулла Шомағрупов, Илҳом Фармонов, Абдурашид Йўлдошев  ва бошқа  ёш  эстрада хонандалари иштирок этишди.

RN__3194.JPG

Анжуман қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди. Хусусан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Гулчеҳра Умарова айрим хонандаларнинг концерт дастурларида катталарнинг қўшиқларига ёш болаларни рақсга тушириш, уларнинг руҳий маънавий оламига тўғри келмаслигини алоҳида таъкидлади.

RN__3238.JPG

Бунинг учун боғча ва мактабларда устозлар  болаларга  болалар қўшиқларини ўргатиш лозимлиги куюниб гапирди. Абдуҳошим Исмоилов  оммавий ахборот воситаларида  ўзбек миллий санъати ва маданиятига салмоқли ҳисса қўшган, устоз бастакорлар, созандалар, атоқли хонандалар ҳақида йирик мақолалар ёзиш, уларни ёшлар ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, устозлардан бизга мерос бўлиб келаётган миллий дурдона асарларимизни ёшларга сингдириш ўта муҳим ва долзарб эканини алоҳид таъкидлаб ўтди.

RN__3264.JPG

Йиғилишда оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан турли мавзуларда саволлар ўртага ташланди. Фикр ва мулоҳазалар, ва кўплаб саволларга муассаса директори О.Абдуқаҳоров ҳамда муассаса Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи М.Сайфуллаев ва бошқа масъул ходимлар батафсил жавоб беришди.

RN__3200.JPG


RN__3282.JPG


RN__3231.JPG


RN__3255.JPG

RN__3246.JPG


RN__3217.JPG


RN__3326.JPG

Manba: Матбуот хизмати
Ko'rishlar: 78
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech