Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
27 Yanvar 2017

Куни кенча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг 2016 йил якунлари ҳамда 2017 йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш аъзолари, Бирлашма ходимлари, Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси вакиллари иштирок этди.

 Дастлаб Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши раиси Иқбол Мирзонинг Кенгаш фаолияти, ҳозирги кунда мамлакатимиз телеканалларида эфирга узатилаётган клиплар ва саёз матн масаласида  чоп этилган танқидий мақолага эътибор қаратди.

Шундан сўнг Кенгаш ҳамда унинг ижрочи органи ҳисобланган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари – “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори Ф.Джураев ҳисобот берди.

    Маълумки, мамлакатимиздаги теле ва радиоканалларда эфирга узатилаётган, кафе ва ресторанларда мониторлар орқали намойиш этилаётган, миллий менталитетимизга тўғри келмайдиган, маънавиятимизга зид бўлган клиплар, кўрсатувлар ва эшиттиришларни бартараф этиш, эстрада хонандаларининг малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон санъат ва маданият институтида мунтазам ўқув курсларини ташкил этиш  юзасидан таклифлар билдирилди.  

Manba: Matbuot xizmati
Ko'rishlar: 259
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech