Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
1 May 2017

Вазирлар Маҳкамасининг  2017 йил 29 апрелдаги Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида “Фаворалар сайили” ёшлар оммавий-маданий тадбирларини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 72-сонли йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,  “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамда қатор вазирлик, ташкилотлар  ҳамкорлигида  “Фаворалар сайли” бўлиб ўтди.

u4_28.JPG

          “Фавворалар сайли” доирасида ташкил этиладиган тадбирларда аҳолини, айниқса ёшларни кенг иштирокини таъминланди.

17.jpg

Сайллар фақат биргина эмас, балки ўндан зиёд шаҳримиз фавворалари ўрнатилган жойларда ўтказилди.

photo_2017-05-01_19-00-42.jpg

Фавворалар сайли пойтахтимизнинг Маърифат маркази ва Симпозиумлар саройининг кириш қисмидаги фаввора, “Болажон” истироҳат боғи олдидаги фаввора, “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи биносининг ён қисмидаги фаввора, “International Tashkent” меҳмонхонасининг кириш қисмидаги фаввора, Хадра майдонида янги қурилган фаввора ҳамда Цирк биносининг кириш қисмидаги фаввора, Мирзо Улуғбек номли маданият ва истироҳат боғининг кириш қисмидаги фаввора, Бобур кўчаси, Енгил саноат уюшмаси олд кириш қисмидаги фаввора, “Истиқлол” санъат саройи орқа майдонидаги фаввора, Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрининг кириш қисмидаги фаввора, Мустақиллик майдонидаги Мотамсаро она ҳайкалининг орқа қисмидаги фаввора, “Локомотив” маданият ва истироҳат боғидаги фаввора, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳудудидаги фаввора, Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳудудидаги фаввора, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳудудидаги фаввораларда эстрада, кино ва театр юлдузлари иштирокида  концерт дастурлари ташкил этилди.

536344330ef18.jpg

Юртимиз тинчлиги ва фаровонлигининг замирида ўтказилаётган ана шундай сайллар учун аввало давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирамиз.

Жаннатмакон юртимиз тинчлиги ва осойишталигини тараннум этувчи сайлда  барча она шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этди!

Manba: Matbuot xizmati
Ko'rishlar: 79
icon-instagram.png icon-facebook.png
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech